TASHKENT. Kazinform – ҚР Бош вазир Алихан Смаилов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Тадбир давомида давлатлараро муносабатларнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, саноат кооперациясини чуқурлаштириш; қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт сектори ва бошқа соҳаларда ҳамкорликистиқболлари муҳокама этилади.
Қозоғистон томонидан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов, Ўзбекистон томонидан эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамраислик қилади.
Алихан Смаиловнинг Ўзбекистон пойтахтига амалий ташрифи «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.