ASTANA. Kazinform - Бугун Сенатнинг умумий йиғилишида Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси этиб Асламбек Мерғалиев сайланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Конституцияга мувофиқ, Бавлат раҳбарининг тақдимномасига кўра мамлакат Олий суди раисини лавозимидан озод этиш ва сайлаш, шунингдек, унинг қасамёд қилиш масалалари Сенат томонидан кўриб чиқилади.
Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Мурат Нуртилеу А.Мерғалиевни сайлаш бўйича Давлат раҳбарининг тавсияси билан таништирди.
«Суд тизимида 20 йилдан ортиқ фаол қилмоқда. Тажрибали, малакали мутахассис. 2020 йил декабр ойидан буён Ақтўбе вилоят суди раиси лавозимида ишлаб келган»
, — деди М. Нуртилеу.
Сенатнинг умумий йиғилишида палата депутатлари кўрсатилган таклифни қўллаб-қувватладилар ва Олий суднинг янги раисини тасдиқладилар.
Ўз навбатида Асламбек Мерғалиев Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси сифатида қасамёд келтирди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов