Қозоғистон Россия билан барча йўналишларда стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида – Бош вазир
4 Июль 22:30

Қозоғистон Россия билан барча йўналишларда стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида – Бош вазир

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Ҳукумати Россия билан стратегик шерикликни барча йўналишларда ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Екатеринбургда бўлиб ўтаётган ХII «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукуматнинг расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Қозоғистон Республикаси Бош вазири жорий йилда мамлакат «ИННОПРОМ» кўргазмасининг ҳамкори эканлигини ва шу муносабат билан Қозоғистондан давлат сектори ва ишбилармон доиралар вакилларидан иборат расмий делегация келганини маълум қилди.


– Корхоналаримиз ўз ишланмаларини намойиш этиш, самарали ва истиқболли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишига ишонаман

, – деди Алихан Смаилов.

Бош вазир Қозоғистон ва Россия ўртасидаги давлатлараро муносабатлар юқори даражада эканини таъкидлади. Икки томонлама муносабатларнинг ўзига хос хусусиятини Давлат раҳбарлари учрашувларининг юқори суръати ҳам тасдиқлайди.

«Қозоғистон Ҳукумати иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича фаол мулоқотга тайёр»

, — деди Алихан Смаилов.


Россия Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкоридир. 2021 йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми учдан бирга ошиб, 24,2 млрд долларга етди. Бу Қозоғистон-Россия савдоси бўйича рекорд кўрсаткичдир.

Жорий йилда ижобий динамика сақланиб қолмоқда – ўзаро савдо айланмаси 5 фоизга ўсиб, январ-май ойларида 9,2 млрд долларга етди.

«Мамлакатларимиз ўртасида кўп режали иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини ҳал этиш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишда Қозоғистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси алоҳида ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, 2021-2025 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликнинг комплекс дастурини ўз вақтида амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга»

, — деди ҚР Ҳукумати раҳбари.



Алихан Смаиловнинг айтишича, саноат кооперацияси Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан биридир.

Шу тариқа, саноат соҳасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 437,8 млн долларлик 13 та йирик кооператив лойиҳа, 3 млрд долларлик 9 та янги лойиҳа амалга оширилди.

«Бу иш самарадорлигини пасайтирмаслик керак. Қозоғистон Ҳукумати Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг барча йўналишларда жадал ривожланишини таъминлаш бўйича кўп режали ишларни давом эттириш ниятида»

, — дея хулоса қилди Қозоғистон Республикаси Бош вазири.

Михаил Мишустин ўз нутқида Россия Ҳукумати Қозоғистон билан дўстлик ва шерикликни янада мустаҳкамлашни мутлақ устувор вазифа деб билишини таъкидлади.


– Ҳамкорлигимиз вақт синовидан ўтган ва ташқи синовларга чидамлилигини бир неча бор исботлаган

, – деди М. Мишустин.

Учрашувда Ҳукумат раҳбарлари кенг кўламли масалаларни, жумладан, савдо-иқтисодий, транспорт-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.


Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда давлат коллежлари 100 фоиз корхоналар ҳомийлигига олинди
9 Август 18:05

Қозоғистонда давлат коллежлари 100 фоиз корхоналар ҳомийлигига олинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат коллежлари 100 фоиз корхоналар тасарруфига олинди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб ёзади Kazinform.

«Президентнинг топшириғига кўра, вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда корхоналарнинг талабларидан келиб чиқиб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйдик. Бундай грантнинг асосий фарқи шундаки, давлат мутахассисни текин тайёрлайди, корхоналар эса иш билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. 10 000 та махсус грантлар биринчи марта ажратилди. Кадрлар сифатини ошириш мақсадида коллежларга иш берувчилар билан ҳамкорликда таълим дастурлари ва ўқиш муддатларини ўзгартириш бўйича академик автономиялар берилди. Давлат коллежлари 100 фоиз корхоналар ҳомийлигида», – деди вазир.

У таъкидлаганидек, коллежларга ўқишга қабул қилишда бир қатор янгиликлар жорий этилган. Биз талабалар учун мутахассислик танлашда профессионал диагностикани жорий қилдик, натижада абитуриентларга мутахассислик танлаш бўйича тавсиялар берилади. Давлат буюртмасини талабалар ўртасида тақсимлаш жараёни автоматлаштирилди. Кириш имтиҳонлари олиб ташланди.

«Давлат томонидан кўрсатилаётган улкан кўмак билан «Ёш мутахассис» лойиҳаси асосида 180 та коллеж замонавий лабораториялар билан жиҳозланиб, уларнинг ўқув дастурлари ҳам янгиланиб, сифатли кадрлар тайёрлашга янги суръат бағишланди», – дейди у.

Қозоғистонда 2 та университетга тадқиқот университетлари мақоми берилади
9 Август 15:22

Қозоғистонда 2 та университетга тадқиқот университетлари мақоми берилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг 2 та олий таълим муассасасига тадқиқот университетлари мақоми берилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Тадқиқот экотизимини шакллантириш ва инновацион технологияларни ривожлантириш учун 3 та олий таълим муассасасини тадқиқот университетларига айлантириш режалаштирилган. Булар Л. Гумилев номидаги Миллий университет, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети, М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети. Шундан, Ал-Фаробий номидаги ҚозМУга тадқиқот университети мақоми берилди»

, – дейди Саясат Нурбек.

Унга кўра, Л.Гумилев номидаги Миллий университетини тадқиқот университетига айлантириш ва ривожланиш дастури бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди. М.Авезов номидаги ЖҚДУни тадқиқот университетига ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Узлуксиз таълимни таъминлаш мақсадида узлуксиз таълим концепцияси қабул қилинди. Норасмий таълимнинг тан олинишини таъминлаш мақсадида Миллий малака базасини янгилаш ишлари олиб борилмоқда»

, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, академик мобиллик дастури доирасида 10 йил давомида 17 мингдан ортиқ қозоғистонлик талаба хорижий ҳамкасбларининг олий ўқув юртларида таълим олган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи ярмида ушбу дастурга қабул қилинган талабалар сони 2320 нафарни, 2021 йилда эса 3246 нафарни ташкил этди.

Бу йил Қозоғистонда коллеж грантлари рекорд миқдорда ажратилди
9 Август 14:25

Бу йил Қозоғистонда коллеж грантлари рекорд миқдорда ажратилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда NEET ёшлари кўп бўлган ҳудудларда маҳаллий бюджетдан ажратиладиган грантлар камайган. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Талим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбарининг бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан 100 фоиз қамраб олиш тўғрисидаги топшириғи ижроси доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат буюртмаси 45 минг ўринга оширилиб, жорий йилда рекорд даражада — 128 минг ўринни ташкил этди», - деди вазир.

Асхат Аймағамбетовнинг айтишича, биринчи навбатда коллежларни техник йўналишнинг талаб қилинадиган мутахассисликлари бўйича 9-синф битирувчилари билан қамраб олиш кўзда тутилган.

«Аммо NEET ёшлари кўп бўлган ҳудудларда маҳаллий бюджетдан ажратиладиган грантлар камайган. Шу боис маҳаллий буджетдан грантлар учун ажратилаётган маблағлар камайгани сабабли республика бюджетидан қўшимча грантлар ажратишга мажбур бўлдик. Шу боис маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан ушбу масалани назоратга олишларини сўрайман», - деди вазир.

Янгиликлар

Архив