ASTANA. Kazinform - Эмиль Аҳмеджанов бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг бронза медали совриндори бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
«Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Challenge cup туркумига кирувчи жаҳон кубоги биринчи босқичининг финал беллашувлари ўтказиляпти. Эмиль Аҳмеджанов эркин дастурда13 800 балл тўплади ва жаҳон чемпионати босқичининг бронза медалини қўлга киритди. Болгариялик гимнастикачи14 366балл тўплади. Иккинчи ўринни 14 833балл билан венгриялик спортчи эгаллади. Айтиш керакки, бу унинг катталар ўртасидаги илк муваффақияти. Мусобақада дунёнинг 22 давлатидан 150 нафар спортчи иштирок этяпти», - дейилади Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарида.