26.05.2023 15:30 Қозоғистон ва Мўғулистон қўшма музей очишни режалаштирмоқда ULAN-BOTUR. Кazinform – Улан-Баторда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссиясининг 9-мажлиси бўлиб ўтади. Улан-Баторга келган Қозоғистон делегациясига Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири, Қозоғистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Дархан Қидирали бошчилик қилмоқда, дея хабар беради Кazinform ҚР АЖРВ матбуот хизматига таяниб.
19.05.2023 18:53 Жамбил вилоятида 3 минг йиллик тарихга эга қозон топилди TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида 3 минг йил аввал фойдаланилган қозон топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
05.05.2023 13:56 Уруш фахрийлари ва бугунги кун қаҳрамонлари ҳақида янги китоб нашр этилди ASTANA. Kazinform – Ички ишлар вазирлиги музейида «Буюк дала қаҳрамонлари» номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. У Иккинчи жаҳон урушининг жасур аскарлари ва бугунги тинч кун қаҳрамонларига бағишланган, дея хабар беради Kazinform Polisia.kz сайтига таяниб.
04.05.2023 11:54 Қозоғистонда қадимги афсоналар асосида анимацион альманах яратилди ASTANA. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг «Қазақанимация» ижодий бирлашмаси туркий тилли мамлакатлар учун умумий бўлган қадимий афсоналар асосида анимацион альманах ишлаб чиқаришни режалаштиряпти, деб хабар беради Kazinform.
28.04.2023 20:57 ҚР Давлат маслаҳатчиси Хожа Ахмад Яссавий мақбараси муаммоларига бағишланган йиғилиш ўтказди TÚRKİSTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ЮНЕСКО ва ИСЕСCО ишлари бўйича Миллий комиссия доирасида Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини сақлаш ва унинг техник ҳолати бўйича маслаҳатлашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
13.04.2023 21:50 Европарламентда Қозоғистон давлати тасвирланган қадимий хариталар кўргазмаси очилди BRUSSELS. Кazinform – Брюсселдаги Европа парламенти биносида Қозоғистон давлати тасвирланган қадимий хариталар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
14.02.2023 23:05 Бу йил Қозоғистонда 80 га яқин археологик лойиҳа амалга оширилади ASTANА. Кazinform - Жорий йилда 79 та археологик лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алтай Кўлгиновнинг Мажилиснинг тарқатиб юборилган 8-чақириқ депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
13.02.2023 12:08 2022 йилда хориждан 7000 та тарихий ҳужжатлар Қозоғистонга қайтарилди ASTANA. Kazinform – Қимматбаҳо ҳужжатларда Қозоғистон тарихига оид янги маълумотлар жамланган. Ҳужжатлар Венгрия, Германия, Италия ва Европа Иттифоқидан олиб келинган, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
20.01.2023 16:55 Германия архивларида Бойкўнғир космодромига оид махфий ҳужжатлар топилди ASTANА. Кazinform – Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маъруза қилган Қозоғистон Республикаси Миллий архиви директори Сағила Нурланова ўтган йили хорижий давлатлар архивларидан мамлакатга олиб келинган қимматли ҳужжатлар ҳақида сўзлади. Бу ҳақда Кazinform мухбири хабар беради.
18.01.2023 23:05 ҚР Давлат маслаҳатчиси сиёсий қатағон қурбонларини оқлаш комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
12.01.2023 19:40 Алматида Динмухамед Қонаевнинг 111 йиллиги нишонланди ALMATY. Kazinform - Алматида атоқли давлат ва жамоат арбоби, уч карра Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Қозоғистон ССР Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори Динмухамед Ахметули Қонаев таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
12.01.2023 15:55 Қасим-Жомарт Тоқаев сиёсий қатағон қурбонлари ҳақидаги кўп жилдлик китоб билан танишди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарига Сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича Давлат комиссияси материаллари асосида тайёрланган кўп жилдли асар тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига таяниб.
30.12.2022 13:10 Тарихий адолат қарор топди: Республика байрами халқ руҳини кўтарувчи улуғ байрамдир ASTANА. Kazinform – Бу йил мамлакат байрамлари тақвими яна бир муҳим сана билан тўлди. Улитау вилоятида бўлиб ўтган Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев миллий байрам мақомини Республика кунига қайтаришни таклиф қилди. Шу тариқа мамлакатда ўн йилдан ортиқ вақт давомида унутилган байрам бу йил яна қайта тикланди. Мустақил Қозоғистон ва қозоғистонликлар учун бу куннинг алоҳида ўрни борлиги ўз-ўзидан аён. Чунки 1990 йил 25 октябрда мамлакат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди. Бу Қозоғистоннинг бутун дунёда тан олинишига, дунёга деразалари тенг бўлган мустақил давлат яратишга замин яратди. Шундай экан, бу кун халқ учун улуғ байрамга айланиши керак. Шу ўринда, Республика кунининг аҳамияти ва қозоғистонликлар бу йил байрамни қандай нишонлаганликларини кўриб чиқамиз.
26.12.2022 22:20 Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий асарлари жамланиб, 9 китоб ҳолида нашр этилди TÚRKİSTAN. Кazinform – Бугун Туркистондаги «Буюк дашт эли» марказида «Ясавий антологияси» китоблар туркуми тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
13.12.2022 18:20 Алмати ҳокимлиги 2GIS билан биргаликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини янгилади ALMATY. Кazinform - 1 декабрдан бошлаб шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойлари ва маданий ёдгорликлари Алмати шаҳрининг 2GIS харитасида мавжуд. Харитада жами 71 та бино янгиланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати Теlegram-каналида хабар берди.
02.12.2022 14:09 Ақтауда 6 метрли эласмозавр скелети оммага тақдим этилди ASTANA. Kazinform - А.Кекилбайули номидаги Манғистау вилоят тарих-ўлкашунослик музейида ўтказилаётган «Қадимги тетис тилсимлари» палеонтологик кўргазмасининг асосий экспонати қадимги Тетис океани тубини макон қилган судралиб юрувчи эласмозаврнинг реконструкция қилинган скелетидир, деб хабар берди Kazinform мухбири.
01.12.2022 22:15 Қозоқ рақси «Ўртеке» ва «Қожанасир латифалари» ЮНЕСКО рўйхатига кирди RABAT. Кazinform – Қозоғистон маданий меросининг иккита янги элементи ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
22.11.2022 15:34 Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қозоғистонликлар билан боғлиқ ҳужжатлар рақамлаштирилади ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қозоғистонликлар билан боғлиқ ҳужжатларни рақамлаштириш бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент Мажилиси депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.11.2022 13:49 2025 йилга бориб Қозоғистон Миллий архиви фондининг 20 фоизи рақамлаштирилади ASTANA. Kazinform - Миллий архив фондининг 20 фоизи 2025 йилгача рақамлаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент Мажилиси депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
30.10.2022 13:28 Туркистонга ташриф буюрувчилар 500 йилдан бери унутилган «ҳалим» таомларидан татиб кўришлари мумкин TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига ташриф буюрганлар 500 йилдан буён унутилган «ҳалим» таомларидан татиб кўрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.