Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги афғон халқига ҳамдардлик билдирди
23 Июнь 08:57

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги афғон халқига ҳамдардлик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда ҳолат муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform.

«Биз Афғонистон шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлган афғон халқининг қайғусига шерикмиз.

Қозоғистон халқи ва раҳбарияти номидан ушбу фожиада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Тезроқ нормал ҳаётга қайтишингизни тилаб қоламиз», - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика вилоятида содир бўлган кучли зилзила оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 250 га яқин одам ҳалок бўлганди, шунингдек 150 га яқин киши жароҳатланган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив