Қозоғистон ташқи қарзининг улуши 40 фоизга камайди
20 Июнь 12:49

Қозоғистон ташқи қарзининг улуши 40 фоизга камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат номидан олинган қарзлар таркибида ички қарз улуши ошди, ташқи қарз улуши эса камайди. Бу ҳақда Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Республика бюджети ижросини назорат қилиш бўйича Ҳисоб қўмитаси раиси Наталья Годунова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати янги бюджет сиёсати концепциясида белгиланган 27 фоизлик чегарадан бироз юқорироқ. Ҳисобот даврида давлат қарзи тузилмаси яхшиланди. Ички қарз улуши 60 фоизга ошди, ташқи қарз улуши эса 40 фоизгача қисқарди»

, - деди қўмита раҳбари.

Унга кўра, ташқи қарзни норационал жалб қилганлик ва ундан фойдаланганлик учун шахсий жавобгарликни белгилаш чоралари кўрилди.

«Ушбу тузатишларнинг айримлари ишлаб чиқилиб, Сенатга тақдим этилди. Парламентнинг кузги сессиясида қолган тузатишлар бўйича ишни якунлашни режалаштирганмиз. Шу билан бирга, давлат қарзининг таъминланиш чегарасини шаффоф ҳисоб-китоб қилиш ва ташқи қарздан самарали фойдаланишни таҳлил қилиш механизмларини жорий этиш зарур»

, — деди Наталья Годунова.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив