Қозоғистон Туркия ва Европага электр энергияси экспорт қилишни режалаштиряпти

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
9 Июнь, 17:39

Қозоғистон Туркия ва Европага электр энергияси экспорт қилишни режалаштиряпти

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Европага электр энергиясини олиб кириш лойиҳасини ишлаб чиқяпти. Бу ҳақда Астана халқаро форумида ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда электр таъминоти соҳасида биринчи навбатда мамлакатимиз ҳудудини тўлиқ таъминлашга эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга, биз бу йўналишдаги ноёб салоҳиятимизни ишга солиб, Европага энергия экспорт қилишни кўриб чиқяпмиз. Биз Озарбайжондаги ҳамкасбларимиз билан юқори қувват кабелини ётқизиш бўйича янги лойиҳани муҳокама этишни бошладик. Бу лойиҳа Қозоғистонга электр энергиясини Туркия ва Европага етказиб бериш имконини беради», – деди А. Сатқалиев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Мавзуга оид