Қозоғистон ва Хитойда ядровий материаллар айланмасини тақиқловчи қонун қабул қилинди
19 Май 12:00

Қозоғистон ва Хитойда ядровий материаллар айланмасини тақиқловчи қонун қабул қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенати «Қозоғистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида ядровий материаллар, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар ва радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу ҳужжат ядровий ва радиактив хавфли моддаларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида божхона назорати соҳасида томонлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш имконини беради. Хусусан, замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик, қўшма машғулотлар ва ўқув семинарлари ўтказилади. Иккинчидан, радиактив хавфсизлик соҳасида томонларнинг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди. Шу муносабат билан томонлар божхона чегарасидаги ўтказиш пунктларида радиактив назорат ўтказиш, фуқароларнинг радиактив хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланмоқда», — деди Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев.

Унинг сўзларига кўра, қонун томонлар қонунчилигига мувофиқ олиб кириши тақиқланган ядровий ва радиактив хавфли моддалар мамлакат ҳудудига олиб кирилишининг олдини олади. Шу муносабат билан, агар Томонлар қонунчилигининг юк ва радиактив воситаларини ташишга оид талаблари белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлса, товарларни бошқа Томон ҳудудига олиб чиқишга йўл қўйилмайди.

«Биргаликда радиактив мониторинг ўтказиш тартиби томонларнинг божхона органлари вакиллари ва ўқув марказлари мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ томонидан белгиланади. Мазкур Битимнинг ратификация қилиниши Қозоғистон ва Хитой ўртасида ядровий материаллар, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар ва радиоактив моддалар контрабандасининг олдини олиш тартиби билан боғлиқ масалаларни янада аниқроқ ва самарали ҳуқуқий тартибга солишга ёрдам беради. Келишувни амалга ошириш республика бюджетидан қўшимча маблағ талаб қилмайди», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив