Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма корхонаси озиқ-овқат нархини барқарорлаштиради

Автор:  
Бекабат Узаков
17 Апрель, 18:10

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма корхонаси озиқ-овқат нархини барқарорлаштиради


ASTANА. Kazinform - Қозоғистон озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш учун хорижий савдо компанияларини очмоқда, дея хабар беради Kazinform «QazTrade» АЖ матбуот хизматига таяниб.

«QazTrade» АЖ бош директори Нурали Бўкейхановнинг сўзларига кўра, шу ҳафтада қозоқ-ўзбек қўшма корхонаси рўйхатга олиниб, очилган.

«UZKAZTRADE» ОАЖ» эксклюзив асосда ишлайди, яъни «QazTrade» вакиллари ҳам, «UzTrade»даги ҳамкасблар ҳам компанияни 50/50 ставкада бошқаради», — деди Нурали Бўкейханов.

Экспорт-импорт қўшма корхонаси фаолияти қозоғистонлик истеъмолчини улгуржи нархларда мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган. Бу воситачиларнинг узоқ занжирини йўқ қилади. Жумладан, ўзбек деҳқонлари билан олиб борилган дастлабки музокаралар давомида Қозоғистонга мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш бўйича келишувга эришилди.

«Таъкидлаш жоизки, компания фойда олишни режалаштирмаяпти ва импорт қилинадиган маҳсулотларга тижорат маржаси деб аталувчи миқдорни қўшмоқчи эмас. Минимал маъмурий харажатларни қоплайдиган кичик маржа мумкин. Аммо етказиб бериш кўламини ҳисобга олсак, бу товарларнинг якуний нархига жиддий таъсир кўрсатмайди», - деб тушунтирди «QazTrade» раҳбари.

Нурали Бўкейхановнинг сўзларига кўра, худди шундай қўшма Қозоғистон-Покистон компанияси Лаҳор шаҳрида ишга тушириш босқичида. «QazTrade» яқин орада Тожикистон пойтахти Душанбеда ҳам ўз шўъба корхонасини рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Қозоғистон иштирокидаги экспорт-импорт компаниялари ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари ва йирик савдо тармоқларига ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар етказиб беради. Шу билан бирга, қўшма корхоналар ҳеч қандай имтиёзларга эга эмас. Таклиф этилаётган маҳсулотларнинг нархи ўртача бозор нархидан паст бўлган тақдирдагина харид амалга оширилади. Ушбу ёндашув айрим товарлар бўйича инфляцияни ушлаб туришга ёрдам беради. Тахминларга кўра, қўшма компаниялар Қозоғистон унини, мева-сабзавот ва ёғ-мой маҳсулотларини Ўзбекистон, Покистон ва Тожикистонга экспорт қилади, бироқ бозор қоидалар асосида.




Мавзуга оид