Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 миллиард долларни ташкил этди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
22 Май, 21:51

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 миллиард долларни ташкил этди

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг тўрт ойи якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкори қаторидан жой олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2023 йил январь-апрель ойларида мамлакатда ташқи савдо айланмаси 19,6 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 миллиард долларга ёки 13,4 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитойга тегишли – 3,3 миллиард доллар (жами кўрсаткичнинг 17 фоизи), Россия – 2,9 миллиард доллар (15,1 фоиз), Қозоғистон – 1,5 миллиард доллар (7,7 фоиз), Туркия – 1 миллиард доллар (5,4 фоиз) ва Корея Республикаси – 0,8 млрд доллар (4,1%).

Умумий товар айланмаси таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 426,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган, импорт эса 1 080 миллион долларни ташкил қилган.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков



Мавзуга оид