Қозоғистонда 1 октябрдан тезкор-қидирув ходимларнинг маошлари оширилади
23 Июнь 16:08

Қозоғистонда 1 октябрдан тезкор-қидирув ходимларнинг маошлари оширилади

NUR-SULTAN. Кazinform - 1 октябрдан тезкор-қидирув ходимларнинг маошлари оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон полициясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

– Биз ҳуқуқ-тартибот идораларини ҳар доим қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Сўнгги йилларда ички ишлар ходимларининг маошлари бир неча баробар оширилди, уй-жой ижараси учун тўловлар тўлаш жорий этилди. Бундан ташқари, ҳокимлар маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган хизматлар учун 30 фоизлик қўшимча ҳақ белгилаш ҳуқуқига эга. Менинг топшириғимга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан тезкор-қидирув хизмати ходимларининг маошлари оширилади. Биз бундан кейин ҳам ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширамиз, – деди Давлат раҳбари.

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёшлар учун жозибали ва обрўли бўлиши муҳим, деб ҳисоблайди. У энг яхши полиция ходимларини тақдирлашни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти нафақат шараф, балки халқ олдидаги катта масъулият эканлигини англаш зарурлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, Ички ишлар вазирлиги кадрлар салоҳиятини доимий равишда такомиллаштириш, ходимларнинг касбий маҳорати ва маънавиятини мустаҳкамлашни таъминлаши керак. Қозоғистон полициясида ватанпарварлик, очиқлик, ҳалоллик, одамларга ёрдам беришга доимо тайёр ҳалоллик образи шаклланиши керак. Бу эса барча ички ишлар органлари ходимларининг тафаккури ва хулқ-атворини тубдан ўзгартиришни тақозо этади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон полицияси бундан роппа-роса 30 йил аввал ташкил этилган эди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив