Қозоғистонда 10 йил ичида қишлоқ хўжалиги техника парки бутунлай янгиланади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
10 Февраль, 15:28

Қозоғистонда 10 йил ичида қишлоқ хўжалиги техника парки бутунлай янгиланади

ASTANA. Kazinform – Қишлоқ хўжалиги техникасининг асосий парки 10 йил ичида тўлиқ янгиланади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг 7 чақириқ парламенти депутатлари саволига берган жавобида айтилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Агросаноат мажмуасини ривожлантиришдан асосий мақсад 5 йил ичида қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини 2,5 баробар оширишдан иборат. 2021 йилда агросаноат мажмуасида энг юқори маҳсулдорлик соҳадаги 1 нафар ишчига 3 350,7 минг тенгени ташкил этди. Сўнгги бир неча йил ичида барқарор ўсиш кузатилди. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий мезони тармоқни техник ва технологик қайта таъминлаш, ўсимликчиликда унумдорликни ва чорвачиликда маҳсулдорликни оширишдан иборат», - деди Бош вазир ўз жавобида.

ҚР Ҳукумат раҳбари таъкидлаганидек, ўсимликчиликни ривожлантиришга давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам кучайтирилди. Ўғитлар нархига бериладиган субсидиялар ҳажми 5 йил ичида 1,8 баробар, яъни 21,7 млрд-дан 38,5 млрд тенгега, пестицидлар учун 1,6 баробар, 26,3 млрд-дан 41,6 млрд тенгегача ошган. 2022 йилда уруғчиликни қўллаб-қувватлаш учун 10,7 млрд тенге ажратилди.

«2022 йилда 172,9 млн тенгега 6 806 та машина лизингга берилди. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги техника паркини янгилаш даражаси 4,3 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, режалаштирилган йиллик янгиланишни 6,7 фоизга етказиш 10 йил ичида асосий қишлоқ хўжалиги техника паркини тўлиқ янгилаш имконини беради», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид