Қозоғистонда 2050 йилга бориб меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3,5 миллион кишига ошади

Автор:  
Бекабат Узаков
21 Апрель, 18:12

Қозоғистонда 2050 йилга бориб меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3,5 миллион кишига ошади

ASTANА. Кazinform - 2050 йилга бориб меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3,5 миллион кишига ошади. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган «Меҳнат бозорини 2028 йилгача ривожлантириш комплекс режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2050 йилда аҳоли сони 27,8 миллион кишига етади. Мегаполисларнинг аҳолиси эса 2 баробар ортади. 2030 йилга келиб ишчи кучининг йиллик ўсиши тахминан 100 минг кишини ташкил қилади. Жорий тенденцияларни сақлаб қолган ҳолда, ҳудудий номутаносибликлар кучаяди. 2050 йилга келиб меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3,5 миллион кишига ошади. Урбанизация суръати тезлашмоқда. Бу мегаполис аҳолисининг 2 баробар кўпайишига олиб келади. Шаҳар аҳолисининг тез ўсиши, эҳтимол, ижтимоий маргиналлашув хавфини келтириб чиқариши мумкин «, - дейилади комплекс режада.

Муаллиф: Алихан Асқар



Мавзуга оид