Қозоғистонда 3,9 миллион киши коронавирусга қарши ревакцинациядан ўтди
1 Май 12:08

Қозоғистонда 3,9 миллион киши коронавирусга қарши ревакцинациядан ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ва ревакцинация бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Kazinform вазирлик сайтига таяниб.

1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши I компонент билан 9 485 299 киши, II компонент билан 9 245 430 киши эмланган. Ревакцинациядан 3 986 597 киши ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилинганидек, Қозоғистонда 1660 дан ортиқ киши коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив