ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаевнинг маълум қилишича, мамлакатдаги 6 295 овулдан 4 900 таси ичимлик суви билан таъминланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«89 та шаҳар аҳоли пунктларидан 64 таси 100 фоиз марказлашган сув таъминотига уланган. Қолган 25 та шаҳар 2025 йил охиригача босқичма-босқич режа доирасида тақдим этилади. Бугунги кунда 6 295 овулнинг 4 900 таси ичимлик суви билан таъминланган. 2025 йил охиригача 1 395 та овулнинг ичимлик суви масаласини ҳал этиш режалаштирилган»
, - деди вазир.
Унга кўра, ушбу 1 395 та овулнинг 69 фоизи, яъни 963 таси халқи сийрак аҳоли пунктларига тегишли.
«Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан комплекс блок модуллари ўрнатилади. Вазирлигимиз орқали 391 та овулда марказлашган сув тармоғи қурилиши таъминланади. Экология ва табиий ресурслар вазирлиги орқали 41 та овулда аҳоли пунктларига гуруҳли сув қувурларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тармоқлар қурилади»
, - деди Марат Қарабаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай