Қозоғистонда 500 дан ортиқ Франция фуқароси истиқомат қилади

Автор:  
Бекабат Узаков
9 Февраль, 19:17

Қозоғистонда 500 дан ортиқ Франция фуқароси истиқомат қилади

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Советбек Медебаевнинг маълум қилишича, айни пайтда Қозоғистоннинг 629 нафар фуқароси Қозоғистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Страсбургдаги Бош консуллигининг консуллик идораларида рўйхатга олинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда, шу боис мазкур шартномани ратификация қилиш катта аҳамиятга эга. Бугунги кунга қадар Қозоғистоннинг 629 нафар фуқароси Қозоғистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ва Страсбургдаги Бош консуллигида рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 149 нафари Францияда доимий яшаш учун ҳужжатларни расмийлаштирган. Қозоғистонда 532 нафар Франция фуқароси истиқомат қилади, улардан 84 нафари мамлакатда яшаш учун рухсатномага эга, 448 нафари вақтинчалик рўйхатга олинган», — деди Советбек Медебаев Сенат ялпи мажлисида.

Аввалроқ Сенат депутатлари «Қозоғистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини маъқуллаган эди.

Қонуннинг асосий мақсади жиноий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ жараёнларда максимал даражада ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жиноятчиликка қарши курашда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишдан иборат.

Фото: senate.parlam.kz

Муаллиф: Ақбота Кузекбай