Қозоғистонда бир кунда 67 кишида коронавирус аниқланди
27 Июнь 10:25

Қозоғистонда бир кунда 67 кишида коронавирус аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 67 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султан шаҳрида – 13 та, Алмати шаҳрида - 52 та, Ақмола вилоятида - 1 та, Қарағанди влоятида – 1 та.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 306 300 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ўтган суткада 12 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 292 263 нафарга етди.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди
11 Август 08:41

Қозоғистонда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 1651 киши коронавирус юқтирган, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султан шаҳрида - 370,

Алмати шаҳрида - 185,

Чимкент шаҳрида - 16,

Ақмола вилоятида - 109,

Ақтўбе вилоятида - 82,

Алмати вилоятида - 16,

Жетису вилоятида - 53,

Атирау вилоятида - 48,

Шарқий Қозоғистон вилоятида - 29,

Абай вилоятида - 26,

Жамбил вилоятида - 33,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 118,

Қарағанди вилоятида - 191,

Улитау вилоятида - 37,

Қостанай вилоятида - 89,

Қизилўрда вилоятида – 22,

Манғистау вилоятида - 34,

Павлодар вилоятида - 105,

Шимолий Қозоғистон вилоятида - 78,

Туркистон вилоятида – 10 .

Қозоғистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1 372 634 нафарга етди.

Хитойда 10 мингдан ортиқ шифокор КВИ авж олган Хайнан оролига юборилди
10 Август 21:38

Хитойда 10 мингдан ортиқ шифокор КВИ авж олган Хайнан оролига юборилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Хитой жанубида Хайнан курорт оролида коронавирус инфекцияси авж олгани сабабли провинцияга 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходими юборилди. Бу ҳақда ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси тиббий ташкилотлар департаменти инспектори Гуо Яньхун брифинг чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Унинг айтишича, эпидемиянинг олдини олиш ва назоратни кучайтириш учун Хитойнинг бошқа вилоятларидан 10 000 дан ортиқ тиббиёт ходимлари Хайнан провинциясига юборилган. Бу ҳудудда ПЗР тестлари ҳажмини кунига 2 миллиондан ортиқ тестгача ошириш имконини берди.

Малакали даволаниш ва маҳаллий шифохоналар юкини камайтириш учун Хайнан провинциясига иккита тез ёрдам тез ёрдам қутқарув гуруҳи юборилди.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси расмий вакили Ми Фэннинг маълум қилишича, август ойи бошидан буён Хайнан провинциясида 2000 дан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган.

«Август ойидан бери бутун мамлакат бўйлаб 9 провинцияда маҳаллий аҳолининг 100 дан ортиқ инфекцияси, шу жумладан Хайнан провинциясида 2000 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Ҳозирда Санья шаҳрида (Хайнань вилояти) эпидемия ривожланишнинг юқори босқичида», — деди у.

Фото: xinhuanet.com

Қозоғистонда янги «Ланъя» генипавируси қайд этилмаган
10 Август 12:51

Қозоғистонда янги «Ланъя» генипавируси қайд этилмаган

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳайвонлар орқали тарқаладиган янги «Ланъя» генипавируси Қозоғистонда қайд этилмади, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга таяниб.

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, «Ланъя» вируси биринчи марта геномик тадқиқотлар натижасида тўрт йил аввал аниқланган. Кейинроқ, икки йил ичида Хитойнинг икки провинциясида яна 35 киши ушбу вирус билан касаллангани маълум бўлди. Беморларда қуйидаги аломатлар бор: иситма, чарчоқ, йўтал, миалгия, кўнгил айниши, бош оғриғи, иштаҳанинг йўқлиги.

Бу - зооноз инфекция, яъни одамлар вирусни касал ҳайвонлардан юқтиради.

Вирусга антитаначалар уй ҳайвонлари - эчки ва итларда аниқланган.

Қозоғистонда «Ланъя» вирусини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.

Янгиликлар

Архив