Қозоғистонда биринчи чоракда 503 мингдан ортиқ киши ижтимоий ёрдам олди
22 Апрель 12:52

Қозоғистонда биринчи чоракда 503 мингдан ортиқ киши ижтимоий ёрдам олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январ-март ойларида 98,1 минг оиладан 503,5 минг нафар фуқарога манзилли ижтимоий ёрдам берилди. Бунинг учун бюджетдан 87,1 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, бундай ёрдам оиланинг жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан паст бўлган фуқароларга тайинланади.

Шунингдек, мазкур ёрдам кўрсатишнинг янги механизмини татбиқ этиш доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Жорий йилнинг биринчи чорагида манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар орасидан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 124,5 минг нафар болага озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги пакетлар берилди», - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ ойида жорий этилган фавқулодда ҳолат муносабати билан ўтган йил охирида манзилли ижтимоий ёрдам олган фуқароларга тўловлар автоматик равишда кейинги чоракга узайтирилган эди. Шу билан бирга, янги қабул қилувчилар «Электрон ҳукумат» портали орқали мурожаат қилиш имкониятига эга. Ҳозир ҳам қозоғистонликлар ушбу ёрдам учун яшаш жойидаги бандлик марказига, шунингдек, egov.kz портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.


Янгиликлар

Архив