Қозоғистонда биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди
27 Июнь 16:12

Қозоғистонда биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова 27—29 июн кунлари бўлиб ўтадиган Электрон меҳнат биржасида ёшлар учун биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркасини очди, дея хабар бермоқда Кazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ярмаркада 23 та йирик қозоғистонлик иш берувчилар иштирок этиб, улар 50 дан ортиқ касб бўйича 1320 та бўш иш ўринларини тақдим этдилар.

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўзининг табрик сўзида бўш иш ўринлари ярмаркаси ёш мутахассисларга мамлакат иқтисодиётининг флагманлари бўлган корхоналарда иш топиш учун реал имконият яратаётганини таъкидлади.

– «Электрон меҳнат биржаси» туфайли Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 1000 дан ортиқ ёшлар мамлакатнинг йирик корхоналари вакиллари бўлган 50 дан ортиқ касбни қамраб олган 1320 та бўш иш ўрни бўйича иш топиш имкониятига эга бўлди. Ушбу меҳнат ярмаркасини қўллаб-қувватлаган барча компанияларга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Бундай тадбирда илк бор иштирок этаётган ёшларга шуни тилайман: шошманг, қўрқманг, бугун сизнинг кунингиз», — деди Тамара Дуйсенова.

27 июн куни ўз фаолиятини бошлаётган ёш мутахассислар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси доирасида «Самарали иш қидириш» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилиб, уларда резюмени тўғри расмийлаштириш, иш берувчилар билан суҳбат давомида ўзини қандай тутиш кераклиги ўргатилади.

27 июндан 29 июнгача ҳар бир иш берувчи ўз компаниясининг тақдимотини ўтказади, унда меҳнат шароитлари, очиқ бўш иш ўринлари, бандлик хусусиятлари ва бошқалар ҳақида сўз боради. Бир қатор абитуриентлар онлайн интервьюдан ўтадилар.

Онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси давомида ишчиларни топишга қарор қилган иш берувчилар қаторида Евроосиё гуруҳи (ЕRG) ва Республика кон-металлургия корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, хусусан Каspi.kz, «Қазақстан Ҳалық Банк» АЖ, «КАТКО» МЧЖ, «Еrnst & Young Кazakhstan» МЧЖ, «Еurasia Group Kazakhstan» МЧЖ, «Маgnum Cash & Cаrry» МЧЖ, «Первое кредитное бюро» МЧЖ ва бошқалар мавжуд. Келгусида ҳар ойда аҳолининг турли қатламлари учун бундай ярмаркалар ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив