Қозоғистонда болалар йили муносабати билан  телевизион лойиҳа ишга туширилди
31 Март 12:42

Қозоғистонда болалар йили муносабати билан  телевизион лойиҳа ишга туширилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда болалар йили муносабати билан «Сен биласанми?» телевизион лойиҳа ишга туширилди.

«Лойиҳада икки бошловчи мамлакатимизда таниқли, таълим, фан, жамият, сиёсат, тиббиёт ва бошқа соҳаларда муваффақиятли фаолият юритаётган инсонлар билан суҳбатлашиб, иш жойи билан танишади. Тез орада кўришгунча!», - дея хабар беради Президент телерадио мажмуаси.

Телелойиҳанинг эпизодларидан бирида болалар Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Умаров билан учрашиб, суҳбатлашган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив