Қозоғистонда давлат органлари фаолиятини ОАВ орқали баҳолаш механизми жорий қилинмоқда
3 Март 19:02

Қозоғистонда давлат органлари фаолиятини ОАВ орқали баҳолаш механизми жорий қилинмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги давлат идоралари фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали баҳолаш механизмини жорий қилишни режалаштирмоқжа. Бу ҳақда вазир Асқар Умаров вазирлик ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, бу йил биз давлатнинг ахборот ишлари сифатини, Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг рақобатбардошлигини янада оширишимиз керак.

Президент топшириғига мувофиқ, Ҳукуматнинг ахборотлаштириш ишлари даражасини сезиларли даражада ошириш зарур. Шу муносабат билан давлат органлари фаолиятига оммавий ахборот воситалари орқали баҳо бериш кўзда тутилган.

Бу йил оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан медиа соҳани ривожлантириш масалаларини муҳокама қиламиз. Бу иш 2023-2025 йилларга мўлжалланган Ахборотни ривожлантириш миллий режаси доирасида амалга оширилмоқда», — деди вазир.

Шунингдек, у 2022-2023 йилларга мўлжалланган журналистларни тайёрлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакасини ошириш, аҳолининг медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантиришга қаратилган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив