Қозоғистонда диний экстремизмга қарши чора-тадбирлар кучайтирилмоқда
21 Декабрь 17:31

Қозоғистонда диний экстремизмга қарши чора-тадбирлар кучайтирилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда жамиятда радикал ва бузғунчи диний мафкура тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Республиканинг барча ҳудудларида 2 минг нафардан ортиқ лекторлардан иборат 209 та тарғибот гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Улар фаолиятининг асосий йўналишлари – мақсадли ахборот-тушунтириш ишлари, бузғунчи мафкура қурбонларини реабилитация қилиш ва диний экстремизм тарғиботига қарши курашиш.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида диний мавзуда 28 минг турли кўринишдаги тадбирлар ташкил этилди. Иш хавф гуруҳларига эътибор қаратган ҳолда амалга оширилади: ёшлар, ишсизлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, маҳкумлар ва уларнинг оила аъзолари ва бошқалар.

Профилактик чора-тадбирларнинг алоҳида блоки Интернет маконидаги ишларга тегишли. 2021 йил бошидан буён интернет тармоғида диний экстремизм ва терроризмни тарғиб этувчи 181 мингдан ортиқ материаллар аниқланиб, ўчириб ташланди, 324 та ноқонуний материаллар блокланди. Ўтган йилга нисбатан ўчирилган ва блокланган контентлар сони 8 баробардан ортиқ кўпайган. Таъкидлаш жоизки, экстремистик материалларни блоклаш ва олиб ташлаш қозоғистонликларнинг радикаллашувининг олдини олиш учун мажбурий, аммо асосий чора эмас. Бу борадаги ишлар диний экстремизмнинг олдини олиш, аҳолида радикал тарғиботларга қарши иммунитетни шакллантириш, фуқароларнинг оммавий ахборот воситалари саводхонлиги ва танқидий фикрлаш даражасини ошириш, улар экстремистик мафкуранинг зарарли таъсиридан мустақил ҳимояланишга йўналтирилган.

Ёшлар ўртасида замонавий форматдаги профилактика мазмунини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мактаб ўқувчилари учун диний экстремизм хавфини тушунтирувчи «MEIRMAN» комикслари тайёрланди.

Шунингдек, фуқароларнинг диний саводхонлигини ошириш, бузғунчи диний оқимлар мафкурасига қарши курашиш мақсадида оммавий ахборот воситалари, интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқларда 132 мингдан ортиқ кўп форматли нашрлар жойлаштирилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилга нисбатан ахборот маконида экстремизмга қарши мавзудаги нашрлар деярли икки баравар кўпайган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив