Қозоғистонда доллар 1,36 тенгега арзонлашди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
25 Апрель, 15:57

Қозоғистонда доллар 1,36 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,36 тенгега пасайиб, 1 доллар 455, 04 тенгега тенг бўлди.

ҚР Миллий банкнинг 25 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 456, 34 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 451,5 тенге, сотиб олиш курси - 454,5 тенге.

Астанада сотиш нархи - 448,8 тенге, сотиб олиш нархи – 452,8 тенге.

Алматида Россия рубли 5,45 – 5,65 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада Россия рубли 5,48 - 5,58 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид