ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кечки савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 3,03 тенгега пасайиб, 1 доллар 466,98 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 22 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 470,28 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 466,5 тенге, сотиб олиш курси эса 469,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотув курси - 465,8 тенге, сотиб олиш курси - 468,8 тенге.
Россия рубли 6,25 - 6,44 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 22 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 6,66 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова