Қозоғистонда доллар 443-448  тенге орасида сотилмоқда

Автор:  
Ляззат Сейданова
12 Май, 09:26

Қозоғистонда доллар 443-448  тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-448 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 443 – 447 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 444,5 – 448 тенге орасида ўзгариб турибди.

11 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,11 тенгега ошиб, 444,21 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 12 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 444, 22 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,88 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,6 – 5,8 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,6 - 5,75 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид