Қозоғистонда доллар 444-450 тенге орасида сотилмоқда

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
18 Май, 10:33

Қозоғистонда доллар 444-450 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-450 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 444,8 – 448,8 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 447 – 450,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

17 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,53 тенгега ошиб, 449,77 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 18 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449, 69 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,57 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,45 – 5,7 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,53 - 5,63 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова




Мавзуга оид