Қозоғистонда доллар 452-457 тенге орасида сотилмоқда

Автор:  
Ляззат Сейданова
28 Апрель, 13:42

Қозоғистонда доллар 452-457 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 452-457 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 452-457 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 453-456,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

27 апрель кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,26 тенгега ошиб, 456,22 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 28 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 456,21 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,60 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,45-5,65 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,48 – 5,58 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова




Мавзуга оид