Қозоғистонда доллар 469-475 тенге оралиғида сотилмоқда

Автор:  
Ляззат Сейданова
12 Декабрь, 11:03

Қозоғистонда доллар 469-475 тенге оралиғида сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 469-475 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 469,9 тенге, сотиб олиш нархи эса 473,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 471 тенге, сотиб олиш нархи эса 475 тенге.

9 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,48 тенгега пасайиб, 1 доллар - 471,56 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 12 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 472,14 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,65 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,2 - 7,35 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид