Қозоғистонда доллар арзонлашди

Автор:  
Ляззат Сейданова
10 Май, 16:21

Қозоғистонда доллар арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси бирданига 0,93 тенгега пасайиб, 1 доллар 444,16 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 10 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,28 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 443,5 тенге, сотиб олиш курси эса 446,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 441 тенге, сотиб олиш нархи - 445 тенге.

Алматида Россия рубли 5,6 - 5,8 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,57 – 5,67 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид