ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 439-444 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 439,7 – 443,7 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 441,5 – 444,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
23 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,16 тенгега пасайиб, 441,76 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 24 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 441, 74 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,51 тенгени ташкил этди. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,4 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,45 - 5,55 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова