Қозоғистонда доллар арзонлашди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
26 Май, 16:32

Қозоғистонда доллар арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 0,83 тенгега пасайиб, 445, 68 тенгега етди.

Миллий банкнинг 26 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446, 65 тенге.

Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 444 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 446,5 тенге.

Астана шаҳрида сотиш нархи – 444,5 тенге, сотиб олиш курси - 448,5 тенге.

Алматида Россия рубли 5,45 – 5,6 тенге, Астанада эса 5,53 - 5,63 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид