ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 1,02 тенгега пасайиб, 444,45 тенгега етди.
Миллий банкнинг 29 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,68 тенге.
Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 444 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 446,5 тенге.
Астана шаҳрида сотиш нархи – 443,5 тенге, сотиб олиш курси - 447,5 тенге.
Алматида Россия рубли 5,45 – 5,6 тенге, Астанада эса 5,44 - 5,54 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова