Қозоғистонда доллар қанчадан сотилмоқда

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
14 Март, 11:02

Қозоғистонда доллар қанчадан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 455-461 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 455-458 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 456 ва 461 тенге орасида ўзгариб туради.

13 март куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 9,44 тенгега ошиб, 456,45 тенгега етди.

Миллий банкнинг 14 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 456,66 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 6,04 тенгени ташкил қилди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,85-6,15 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада рубль 5,93-5,98 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова