ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442-446 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 442 – 446 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 443,5 – 446,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
22 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,36 тенгега пасайиб, 444,92 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 23 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,12 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,58 тенгени ташкил этди. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,5 – 5,65 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,45 - 5,55 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова