ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442-447 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 442 – 447 тенгега сотилмоқда.
Алматида доллар курси 443 – 446 тенге орасида ўзгариб турибди.
26 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,04 тенгега пасайиб, 445,47 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 29 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445, 68 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,57 тенгени ташкил этди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,45 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,45 - 5,55 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова