Қозоғистонда доллар курси 1,14 тенгега қимматлашди

Автор:  
Бекабат Узаков
20 Декабрь, 16:04

Қозоғистонда доллар курси 1,14 тенгега қимматлашди

ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,14 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 469,18 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 20 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,24 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 469,5 тенге, сотиб олиш курси эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 469 тенге, сотиб олиш нархи - 472,5 тенге.

Россия рубли 6,6 - 6,72 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид