ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ)савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 1,63 тенгега пасайган, 1 доллар эса 469,93 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 1 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,14 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 469,5 тенге, сотиб олиш курси эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 468,5 тенге, сотиб олиш нархи - 471,5 тенге.
Россия рубли 7,27 – 7,31 тенге оралиғида сотилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 12 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 7,65 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова