ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 3,16 тенгега пасайиб, 445,12 тенгега етди.
Миллий банкнинг 22 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448, 31 тенге.
Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 444 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 446,5 тенге.
Астана шаҳрида сотиш нархи – 441,5 тенге, сотиб олиш курси - 445,5 тенге.
Алматида Россия рубли 5,45-5,65 тенге, Астанада эса 5,52-5,62 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова