ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-448 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 443 – 447 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 444 – 448 тенге орасида ўзгариб турибди.
3 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 6,43 тенгега пасайиб, 442,74 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 4 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 442,52 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,58 тенгени ташкил этди. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,4 – 5,65 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,48 - 5,58 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова