ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 22 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Унга кўра, 1 доллар нархи - 445,65 тенге, Россия рублининг ўртача курси – 5,98 тенге.
21 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,72 тенгега пасайди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 445,83 тенгени ташкил этади.
Россия рубли - 5,96 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 447,5-450,5 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 448-452 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,75-6 тенгега сотиб олиш мумкин.
Астанада Россия рубли 5,88 – 5,97 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова