Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
5 Декабрь, 16:07

Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,06 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 469,17 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 5 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,98 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 469,5 тенге, сотиб олиш курси эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 468,85 тенге, сотиб олиш нархи - 472 тенге.

Россия рубли 7,27 – 7,37 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид