Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
11 Май, 16:09

Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,12 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 444,22 тенгени ташкил қилади.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,75 тенге.

Миллий банкнинг 11 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 444,16 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 443,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 446,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи – 440,5 тенге, сотиб олиш нархи – 444,5 тенге.

Россия рубли 5,65-5,85 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова




Мавзуга оид