ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,68 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 444,44 тенгени ташкил қилади.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,51 тенге.
Миллий банкнинг 24 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 441, 74 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 443,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 446 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи – 443 тенге, сотиб олиш нархи – 448 тенге.
Россия рубли 5,52-5,62 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова