Қозоғистонда доллар курси иккинчи кун кетма-кет пасайиб бормоқда

Редактор:  
Бекабат Узаков
10 Январь, 16:28

Қозоғистонда доллар курси иккинчи кун кетма-кет пасайиб бормоқда

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,63 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,84 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 10 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,49 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463,5 тенге, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш курси - 462,5 тенге, сотиб олиш курси - 465,5 тенге.

Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда. Россия рублининг ўртача курси эса 6,65 тенгени ташкил қилди.

Қимматли қоғозлар бозорида АҚШ долларининг курси иккинчи кундан бери пасаймоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова




Мавзуга оид