Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
17 Январь, 15:57

Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,23 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 464,09 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 17 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,69 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 6,76 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 464 тенгени, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 463,5 тенге, сотиб олиш нархи - 466,5 тенге.

Россия рубли 6,57 - 6,67 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид