Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
22 Февраль, 16:01

Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

ALMATY.Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,77 тенгега ошиб, 446,60 тенгега етди.

Миллий банкнинг 22 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,65 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,98 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 446,5 тенге, сотиб олиш курси эса 450 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447,5 тенге, сотиб олиш нархи - 450,5 тенге.

Россия рубли 5,8 - 6,05 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид