Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

Автор:  
Бекабат Узаков
15 Март, 16:02

Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 5,83 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 464,79 тенгени ташкил этади.

Россия рублининг ўртача қиймати - 6,11 тенге.

Миллий банкнинг 15 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 458,22 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 464 тенгени, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 463,3 тенге, сотиб олиш нархи - 466,5 тенге.

Россия рубли 6,05 - 6,25 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова