ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,54 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 473,54 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 7 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,33 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 474,5 тенге, сотиб олиш курси эса 478 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 472,5 тенге, сотиб олиш нархи - 475 тенге.
Россия рубли 7,29 - 7,35 тенге орасида сотилмоқда.
Айтиш керакки, биржада доллар курси кетма-кет учинчи кун кўтарилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова