ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАСЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,52 тенгега пасайиб, 1 доллар 469,35 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 13 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 469,93 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 469,5 тенге, сотиб олиш курси эса 472,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 468 тенге, сотиб олиш нархи - 471,45 тенге.
Россия рубли 7,23 – 7,28 тенге оралиғида сотилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 13 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 7,49 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова